Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

21 Декабрь 2023, 09:12

588

Пойтахтимиздаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтида энг яхши мақола танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 “Конституция нормаларини ҳаётга татбиқ этиш ва қонун устуворлигини таъминлашда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни қўллаш истиқболлари” мавзусида ўтказилган танлов якунида ИИВ Академияси курсанти Тошмурод Абдураҳмонов фахрли 3-ўринни эгаллаб, диплом билан тақдирланди.

* * *

Академиянинг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари учун мунозара ташкил этилди.

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “Тезкор-қидирув натижаларининг далилий аҳамияти: муаммо ва ечимлар” мавзуида фикр алмашилди. Сўзга чиққанлар тезкор-қидирув фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, ташкилий-ҳуқуқий асослари, тезкор тадбирларни ўтказиш тартиби юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech