ИИВ академияси курсантлари “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида йиғилдилар.
Галдаги адабий-маърифий тадбир халқимизнинг икки суюкли фарзанди, атоқли ижодкорлар Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкаллари пойида ташкил қилинди. Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар сўз олган кечада юксак истеъдод соҳибларининг мураккаб ҳаёти, ижод фаолияти, асарларининг тарбиявий аҳамияти эътироф этилди.
* * *
Нукус шаҳрида БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси қабул қилингани муносабати билан “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида семинар бошланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ташкил этилган тадбирда ИИВ академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишмоқда.
Икки кунлик семинар давомида прокуратура ва ички ишлар тизими ходимлари учун долзарб мавзуларга бағишланган машғулотлар ўтказилади. Якунда тингловчиларга сертификат топширилади.
* * *
Россия Федерацияси Федерал жазони ижро этиш хизматининг Ҳуқуқ ва бошқарув академияси билан ҳамкорликда онлайн машғулот ўтказилди.
Машғулотда кундузги таълимнинг “жазони ижро этиш фаолияти” йўналиши курсантлари ҳамда ихтисослик кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Хорижлик мутахассис, тарих фанлари номзоди, доцент Олег Тарасов маъруза қилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати