Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

15 Февраль 2024, 08:02

1355

Ўқув даргоҳида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди раиси билан бевосита мулоқот бўлиб ўтди. 

Соҳа вакили суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликларга тўхталиб, кундузги таълим курсантлари йўллаган саволларга жавоб берди. Шунингдек тадбирда суд-тергов амалиётидаги айрим муаммолар, янгиланган Конституциямизда мустаҳамланган институтлар, уларнинг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, курсантларга зарур тавсиялар берилди.

* * *

Академия магистратурасида ўтказилган галдаги тадбир “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизимига бағишланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалиётга жорий қилинган мазкур тизимнинг имкониятлари кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Тадбир давомида тингловчиларнинг ўқув модули доирасида олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech