Магистратура тингловчилари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Қайтар дунё” спектаклини томоша қилишди.
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси асосида ходимларнинг эстетик тарбиясини кучайтириш, маънавий қадриятларимиз, миллий маданият ва урф-одатларимизни тарғиб қилиш мақсадига қаратилган спектакль намойиши тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
* * *
ИИВ Академиясида “Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг долзарб муаммолари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона институти билан ҳамкорликда ташкил қилинган анжуманда “Миллий гвардия тизимида психологик таъминлаш хизмати: муаммо ва ечимлар”, “Ички ишлар органлари ходимлари касбий тайёргарлигини такомиллаштиришда замонавий психологик билимларнинг ўрни”, “Касбий толиқиш ва уни коррексиялаш усуллари”, “Ҳарбий хизмат психологиясида адаптация муаммолари”, “Божхона ходими кабий фаолиятининг компетенсиявий жиҳатлари” каби мавзулар атрофида фикр алмашилди.
* * *
Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида жит кун-до спорти бўйича турнир бўлиб ўтди.
Республикамизнинг барча ҳудудларидан маҳоратли спортчилар иштирок этган мусобақада ИИВ Академияси курсантлари совриндорлар сафидан ўрин олишди.
Жумладан, А. Мамажонов, Х. Усмонов, Ш. Равшанов, Ш. Ашуралиев, А. Ихтиёров, А. Ҳошимов, Ж. Шоҳназаров, А. Тавасов, А. Муродовлар олтин, Б. Боймуротов, А. Нусратов, М. Давуров, М. Амирхонов, С. Турсуновлар кумуш медалларга сазовор бўлишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати