Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида учрашув ташкил қилинди.
Академия профессор-ўқитувчилари ва фаоллар мулоқотида “маҳалла еттилиги” тизимини самарали ташкил этиш, бу борада келгусидаги вазифалар, ҳудудларда жиноятчилик жиловлаш юзасидан фикр алмашилди.
* * *
Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Академия профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли курсантлари томонидан ташкил қилинган тадбирда гиёҳвандлик иллати ҳақида сўз юритилди. Ўқувчи ёшларга зарарли одатларнинг инсон саломатлигига таъсири ва аянчли оқибатлари атрофлича тушунтирилди.
* * *
Магистратура тингловчилари Ўзбек миллий академик драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “Иймон” спектаклини томоша қилдилар.
Турли инсонлар тақдири, ҳалоллик ва эгрилик ўртасидаги кечадиган кураш ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна асари томошабинларга катта маънавий озуқа берди.
* * *
Ички ишлар вазирлигининг идоравий академик лицейлари ўқувчилари академия тарихи музейида бўлишди.
Саёҳат давомида ўқувчиларга ўқув даргоҳининг тарихи ва бугуни, “Ватанпарварлик”, “Коррупцияга қарши курашиш” бурчаклари ҳамда Чўлпон музейи ҳақида маълумот берилди. Ёшлар турли экспонатларга оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати