Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

15 Ноябрь 2023, 08:11

1232

ИИВ Малака ошириш институтининг Бектемир туманидаги ўқув базасида психолог мутахассислар учун машғулот ташкил қилинди.

“Полиграф аппарати ёрдамида психофизиологик текширувларни ўтказиш” мавзуидаги машғулотни ИИВ Академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Ёқубжон Фарфиев ўтказди.

Малакали мутахассис полиграф аппаратининг техник имкониятлари, уни амалиётда қўллаш, шунингдек, инсоннинг новербал хатти-ҳаракатларини баҳолаш, психофизилогик текширувларни ўтказиш, жиноятларни тергов қилиш жараёнида фойдаланиладиган самарали методикалар бўйича хорижий давлатларда ўрганган тажрибалари билан ўртоқлашди.

* * *

Ички ишлар органларида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида учрашув ўтказилди.

Дастлаб ўқувчилар учун ИИВ Академияси кундузги таълим бакалавриатига ўқишга кириш тартиби ҳақида маълумот берилди. Ўқув муассасасининг Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси доценти, капитан Абдулҳамид Мирзаев давлатимиз раҳбарининг соҳа доир қарорлари асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, таълим тизимидаги янгиланишлар, курсант ёшларга яратилган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида миллий кураш ҳамда жанговар қуролни қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича мастер-класс машғулотлари ташкил этилди.     

* * *

ИИВ Академияси ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ахборот технологияларининг замонавий имкониятларига бағишланди. 

Ўзаро тажриба алмашиш ва илғор ишланмаларни оммалаштириш мақсадида ўтказилган тадбирда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар тақдимот қилинди. Ўқув муассасалари вакиллари талимни рақамлаштириш ва мазкур соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech