13–15 декабрь кунлари ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармасида ўқув машғулотлари ўтказилди.
ИИВ Академияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган машғулотларда профайлинг тизимининг афзаллиги, жиноятчиликка қарши курашишда психологик усул ва методикалардан фойдаланиш, бу борада амалиётга татбиқ қилинган самарали ёндашувлар, профайлинг жараёнида соҳа ходимларидан талаб этиладиган хислатлар, уларни шакллантириш усуллари батафсил тушунтириб ўтилди. Шахсий таркиб аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
* * *
ИИВ Академиясининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 41-сонли оилавий поликлиникада ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти, шунингдек хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тушунтирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати