Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

11 Март 2023, 05:03

1280

ИИВ Академиясининг “тергов фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлари учун жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида давра суҳбати ўтказилди.

Мулоқотда маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш йўлидаги ислоҳотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш ва жавобгарликни таъминлаш масалалари, шунингдек суд-тергов амалиётида йўл қўйилаётган айрим камчиликлар хусусида фикр алмашилди.

* * *

“Мулоқот клуби”нинг галдаги меҳмони магистратура катта ўқитувчиси, истеъфодаги полковник Аброр Ибрагимов бўлди.

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси томонидан ташкил этилган тадбир уюшган жиноятчиликка қарши курашишга бағишланди. Қизғин мулоқотда курсантлар мустақилликнинг дастлабки йиллари уюшган жиноятчиликка барҳам бериш мақсадида олиб борилган тезкор тадбирлар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.

* * *

ИИВнинг Тошкент вилоятидаги академик лицейида “Эксперт-криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари” мавзуида кўргазмали машғулот ташкил этилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЭКМ билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг касбий қизиқишини ошириш мақсадида ўтказилган тадбирда криминалистик экспертизалар ўтказишда қўлланиладиган ускуналар намойиш қилинди. Изларни олиш усуллари, техник жиҳозлар ҳақидаги маълумотлар, айниқса кўчма автолабораторияда яратилган имкониятлар ўқувчиларда катта қизиғиш уйғотди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech