Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

09 Октябрь 2024, 12:10

201

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган тожикистонлик курсантлар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан танишдилар.

Марказий Осиёдаги энг йирик зиё масканининг ташкил топиш тарихи, замонавий имкониятлари, кутубхона фондида сақланаётган нодир қўлёзма ва адабиётлар, бу ерда яратилган шарт-шароитлар курсантларда улкан таассурот қолдирди.

* * *

“Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт тадбирлари уюштирилди.

Академия кундузги таълим курсантлари иштирокида ўтказилган тадбирда ёшлар армрестлинг, тош кўтариш ва арқон тортиш бўйича беллашдилар.

* * *

Пойтахтимизнинг “Универсал” спорт саройида кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Дунёнинг 53 та мамлакати вакиллари иштирок этган нуфузли мусобақада юртимиз ёшлари ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Қувонарлиси, термамиз таркибида ИИВ академияси курсантларидан М. Абдураҳмонов (75 кг) олтин, М. Давуров (+91 кг) бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобидаги натижамизга муносиб ҳисса қўшишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech