ИИВ Академиясида пойтахтимиздаги шаҳар-туман ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил қилинди.
Криминалистик экспертизалар кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББнинг малакали экспертлари томонидан “Ҳодиса содир бўлган жойдан изларни топиш ва қайд этишнинг замонавий усуллари” мавзуида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Ўқув йиғини якунида тингловчилардан синов қабул қилинди.
***
Модулли ўқитиш тизими таълимни амалиёт билан узвий боғлашга хизмат қилмоқда.
“Жазони ижро этиш фаолияти” ихтисослиги бўйича ўқиётган курсантлар ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий мувофиқлаштириш марказининг 13-сон жазони ижро этиш колониясида базавий амалиёт машғулотини ўташди. Амалий машғулотда ўқув модулига киритилган фанлар юзасидан билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.
***
Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбати чет тилларини ўрганишнинг долзарб аҳамиятига бағишланди.
Тадбирда кафедра ўқитувчилари ва курсантлар сўзга чиқиб, замонавий таълимда хорижий тилларнинг ўрни, тил ўрганишнинг оммалашган методлари, ички ишлар органи ходимлари учун чет тилни билиш зарурати хусусида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати