Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

05 Декабрь 2023, 10:12

832

Миллий адабиётимизни икки буюк ижодкор – Абдулла Қодирий ва Абдулла Қаҳҳор ижодисиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар икки адиб ҳам сермаҳсул ижод йўлини босиб ўтди ва келажак авлодлар учун бой илмий-адабий мерос қолдирди.

ИИВ Академияси курсантлари пойтахмиздаги Абдулла Қодирий ва Абдулла Қаҳҳор уй-музейларига саёҳат қилишди. Маънавий тадбир давомида адабиётимиз дарғаларининг ҳаётидан сўзловчи турли экспонатлар, эсдалик суратлар, нодир китоблар, қўлёзмалар ҳақида сўзлаб берилди. Адибларимиз асарларининг тарбиявий жиҳатлари, улар хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар курсантларда катта қизиқиш уйғотди.   

* * *

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати курсантларнинг халқаро муносабатлар соҳаси бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда сўз олганлар халқаро муносабатларни ўрнатиш тартиби, асосий тамойиллар, дипломатик протокол ва этикет қоидалари, бу борада тўпланган ижобий тажрибалар ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

* * *

Академияда жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани судининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

Ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари, курсантлар ҳамда сиртқи таълим йўналиши тингловчилари иштирокида ўтган мажлисда Жиноят кодексининг 273-моддаси бешинчи қисми билан айбланган шахс содир этган қилмишлар муҳокама қилиниб, унга нисбатан тегишли ҳукм чиқарилди. Шундан сўнг, “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

Соҳа вакиллари мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва устувор аҳамиятига батафсил тўхталиб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech