ИИВ Академиясининг Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси томонидан “Ички ишлар органларида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ташкил этиш” мавзусида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ Малака ошириш институти билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда долзарб масала атрофлича муҳокама қилинди.
Соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари асосида ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.
* * *
Божхона институтида жиноят процессида терговга қадар текширув ва суриштирувни такомиллаштириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари ҳам фаол иштирок этиб, терговга қадар текширувни такомиллаштиришда ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг аҳамияти ва зарурати ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
* * *
ИИВ Академиясининг Тергов фаолияти кафедраси ташаббуси билан мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлари учун “Божхона назоратининг техник воситалари” мавзусида машғулот ўтказилди.
Божхона институти ўқув базасида ташкил қилинган машғулот давомида тизимда қўлланилаётган замонавий воситаларнинг афзаллик жиҳатлари тушунтириб ўтилди. Таълим муассасаси курсантлари ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан ўзаро мулоқот қилишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати