Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

30 Апрель 2023, 02:04

1060

ИИВ Академия курсантлари учун Тошкент давлат юридик университетида сайёр машғулот ташкил қилинди.

Ўзаро ҳамкорлик меморандумига биноан юридик таълимни ривожлантириш, ўқитишнинг илғор ёндашувлари бўйича тажриба алмашиш, ёшларни ўз касбининг етук мутахассиси этиб тайёрлаш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

Машғулот жараёнида курсантлар “Жиноятларни тергов қилишда ҳимоячи иштирокини таъминлаш асослари ва процессуал тартиби” мавзуида маъруза тинглаб, тажрибали профессор-ўқитувчилар билан фикр алмашдилар. Университет бўйлаб саёҳат таълимда қўлланилаётган замонавий ёндашувлар билан танишишга хизмат қилди.

* * *

26 апрель куни Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудига 69 йил тўлди. Сана муносабати билан ИИВ Академиясида бўлиб ўтган маърифий тадбирда халқимизнинг суюкли шоири ёдга олинди.

Адабий кечада Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари, шеърият мухлислари сўз олиб, Муҳаммад Юсуф ижоди, бетакрор истеъдод соҳибининг миллий адабиётимиз ривожи йўлидаги улкан хизматлари, халқимиз, айниқса ёш авлод учун қолдирган бебаҳо мероси ҳақида билдирган ёрқин мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Тадбирда ижодкор ёшлар томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди.

* * *

ФВВ Академиясида ўтказилган сайёр машғулотда Офицерларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети тингловчилари иштирок этди. 

“Ёнғин орқали содир этилган жиноят изини аниқлашнинг замонавий йўналишлари” мавзусидаги машғулотни ИИВ Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник И. Ҳайдаров ўтказди.

Тингловчилар мавзунинг назарий ва амалий жиҳатлари, хусусан, воқеа жойини фото ва видео тасвирга тушириш, ашёвий далилларни излаш ва топиш, уларни тегишли тартибда қайд қилиш ва экспертизага юбориш юзасидан амалий фаолият учун зарур билим ҳамда кўникмаларга эга бўлдилар.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech