Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

29 Октябрь 2024, 08:10

231

Магистратура тингловчилари Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлдилар.

Тадбир аввалида “Замонавий телекоммуникация технологиялари” ва “Рақамли технологиялардан фойдаланишда киберхавфсизликни таъминлаш” мавзуларида мастер-класс машғулоти ўтказилди. Шундан сўнг тингловчилар университетдаги лабораториялар билан танишиб, соҳадаги янгигиклар ҳақида зарур маълумотларга эга бўлишди.

* * *

Пойтахтимизнинг “Қушбеги” ва “Шайх Шиблий” маҳаллаларида “Маънавият маҳалладан бошланади” мавзуида учрашув ўтказилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти факультети ташаббуси билан “маҳалла еттилиги” аъзолари иштирокида ташкил этилган тадбирда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар билан “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Очиқ мулоқотда академия курсантлари “маҳалла еттилиги” тизимини самарали ташкил этиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

* * *

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент шаҳридаги оталиққа олинган мактабларда ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилди.

Ёшлар билан мулоқот чоғида ҳуқуқий жамият ва қонун устуворлиги тушунчаларининг мазмун-моҳияти, ёш авлодда қонунга итоаткорлик ҳиссини шакллантириш йўллари, жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, ўқувчиларнинг касбий қизиқиши, олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари, мактаблардаги фан ва спорт тўгараклари фаолияти ўрганилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech