Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

22 Декабрь 2022, 09:12

1503

ИИВ Академияси ҳамда Россия Федерацияси ИИВнинг Барнаул юридик институти ўртасида онлайн мастер-класс машғулоти ташкил этилди.  

Профессор-ўқитувчилар ва кундузги таълим бакалавриатининг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантлар қатнашган машғулотни Барнаул юридик институти доценти, полковник Виктор Баумтрог олиб борди.

Видеомаърузада ички ишлар органлари фаолиятида қўлланилаётган замонавий қидирув ва текшириш ускуналарининг турлари, улардан фойдаланиш усуллари, полиция тузилмаларини махсус текника ва асбоб-ускуналар билан таъминлашнинг ҳозирги ҳолати кенг ёритилди.  

***

Магистратура тингловчилари иштирок этган навбатдаги онлайн машғулот “Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш ва маъмурий-ҳуқуқий тартибга солиш” мавзуига бағишланди.

Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси томонидан ўтказилган видеомаърузада профессор Владимир Редкоус ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий ёндашувларига батафсил тўхталди.

***

Криминалистик экспертизалар кафедраси ташаббуси билан Ички ишлар вазирлигининг 1-сон академик лицейида учрашув ўтказилди.

“Жиноятларни фош этишда криминалистик экспертизаларнинг ўрни” мавзуидаги тадбир ўқувчи ёшларни мазкур соҳа билан яқиндан таништиришга хизмат қилди. Мулоқотда ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолияти, эксперт-криминалист ходимнинг асосий вазифалари, тизимда қўлланилаётган илғор ускуналар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.

Лицей ўқувчилари соҳа учун кадрлар тайёрлаш жараёни юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech