Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

20 Апрель 2023, 06:04

1086

ИИВ Академиясининг “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар галдаги “Мулоқот клуби”да йиғилдилар.

 Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари – Жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи, полковник Саидакбар Пўлатов ва бўлим бошлиғи, полковник Алишер Сарабеков иштирокида ўтказилган учрашув қизғин ўтди. Жиноятчиликка қарши курашишнинг ўзига хос хусусиятлари, тезкор ходимнинг касбий фазилатлари, мураккаб вазиятларда оқилона ечим топиш йўллари, замонавий шароитда соҳага кириб келаётган янгича услублар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Меҳмонлар амалиётдаги кўп йиллик фаолиятлари давомида фош этган турли жиноятлари ва эришган ютуқларини сўзлаб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.     

* * *

Автомобиль тайёргарлик кафедраси қошидаги ўқув-симуляция хонасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги янгиликларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

“UzAutoMotors” акциядорлик жамиятининг Тошкент филиали мутахассиси Абдулла Шоназаров, кафедра ўқитувчилари ва курсантлар қатнашган тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарори асосида амалиётга татбиқ қилинган тартиб-қоидалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech