Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

20 Март 2023, 06:03

918

Бу йилги яшариш-янгиланиш айёми “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Катта Қорасув” маҳалласида ҳам Наврўз байрами ўзгача кайфиятда қарши олинди. Нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар баҳорий таомлар билан безатилган дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурдилар. Эл суйган таниқли санъаткорлар, ИИВ Академияси бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият улашди.  

* * *

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида ИИВ Академияси ходимлари учун озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка расталаридан жой олган картошка, пиёз, ун, гўшт, тухум, пишлоқ, ёғ, ширинликлар ва сархил ичимликлар нисбатан арзонлаштирилган нархда харидорларга туҳфа қилинди.    

* * *

ИИВ Санитария-эпидемиология назорати бош маркази кўрсатмасига биноан ўтказилган тарғибот ўткир юқумли касалликлардан сақланишга бағишланди.

Академия Тиббиёт бўлими ходимлари маъруза қилган тадбирда юқумли касаллик сирасига кирувчи Сибирь яраси – куйдиргининг юқиш йўллари, белгилари, хавф даражалари, шунингдек табиий ўчоқлари ва уни тарқатувчи омиллар бўйича маълумот берилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech