ИИВ Академиясида буюк мутаффаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маърифий тадбирда жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган қомусий олимнинг ҳаёт йўли, оламшумул кашфиёт ва асарлари, келажак авлодлар учун қолдирган илмий мероси ҳақида маълумот берилди. Одил Ёқубовнинг “Кўҳна дунё” асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши курсантларга маънавий озуқа берди.
* * *
ИИВ Академияси вакиллари томонидан “Адабиёт яшаса – миллат яшайди” шиори остида ўқувчи ёшлар учун тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Хусусан, пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 338 ва 121-сонли ўрта умумтаълим мактабларида ўтказилган адабиёт дарсида Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф сингари миллий адабиётимиз намояндаларининг ҳаёти ва ижодий фаолияти, асарларида илгари сурилган ғоялар ўқувчиларга етказилди.
Машғулотлар давомида капитан Одилбек Ўринов, 3-ўқув курси курсантлари Ҳусния Умурзоқова ва Жавоҳир Вафоев томонидан ИИВ Академиясида яратилган шароитлар, таълим йўналишлари ва амалиётга татбиқ қилинган ёндашувлар ҳақида сўзлаб берилди.
* * *
Россия Федерацияси ИИВ Нижегород академияси билан ҳамкорликда “Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этиш” мавзусида онлайн мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Академиянинг “Тезкор-қидирув фаолияти” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва ушбу йўналишда таълим олаётган курсантлар қатнашган машғулотни Нижегород академияси доценти В. Бессонов олиб борди.
Тажрибали мутахассис “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Россия Федерацияси қонунининг мазмун-моҳияти, тезкор-қидирув фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, бу борада давлат органларининг ваколатлари ва бошқа мавзуларга батафсил тўхталди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати