Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

16 Май 2023, 08:05

1051

“Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ Академиясининг кундузги таълим 2-босқич курсантлари ўртасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” мавзуида иншолар танлови ўтказилди. 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси, Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда курсантлар фаол иштирок этди.

Ёшларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида ўтказилган тадбир якунида энг сара иншолар саралаб олинди.

* * *

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази вакиллари билан биргаликда ўтказилган давра суҳбати курсантларда катта қизиқиш уйғотди.

Унда виртуал оламдаги жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари, содир этилиш усуллари, бошқа турдаги жиноятлардан фарқли жиҳатлари, шунингдек кибер макондаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашда қўлланиладиган техник ва дастурий воситалар, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш, айниқса малакали тергов қилишда талаб этиладиган зарур билим ҳамда кўникмалар ҳақида сўз борди.

“Тергов фаолияти”, “тезкор-қидирув фаолияти” ихтисослик йўналишлари курсантлари, мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирок этган тадбирда киберхавфсизликни таъминлашнинг назарий, илмий ва амалий жиҳатлари атрофлича ёритилди. Курсантлар мавзуга оид кўплаб саволларга жавоб олишди.

* * *

ФВВ Академияси билан ҳамкорликда ушбу таълим муассасасида ўтказилган машғулот курсантлар учун тажриба алмашиш имконини берди.  

Криминалистик экспертизалар кафедраси ташаббуси билан ташкил қилинган машғулотда ёнғин туфайли келиб чиққан жиноятлар пайтида воқеа жойида амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар амалий жиҳатдан намойиш этилди. Малакали профессор-ўқитувчилар томонидан берилган тавсиялар курсантларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech