Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

13 Декабрь 2022, 07:12

1072

Ўқув даргоҳида “Мен донорман!” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.

Акция Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда қонга муҳтож беморлар ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг саломатлигига ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Эрта тонгдан бошланган акцияда таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва ходимлари, шунингдек кўнгилли донорлар фаол иштирок этди.

* * *

Академиянинг Чет тиллари маркази томонидан ташкил қилинган навбатдаги машғулотни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Инглиз тили кафедраси ўқитувчиси Лазиза Абдуллаева олиб борди.

“Criminal law” мавзуидаги машғулот уч босқичдан иборат бўлди. Бунда тингловчиларнинг мавзуни ўзлаштириш даражаси, янги сўз ва иборалардан фойдаланиш кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилди. Интерфаол методлар ёрдамида қизиқарли савол-жавоб тарзида ўтган машғулотда профессор-ўқитувчилар фаол қатнашди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech