Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

12 Ноябрь 2024, 04:11

263

Ўқув даргоҳида “Ватанни севиш – улуғ фазилат” мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда факультет бошлиғи ўринбосари Қ. Саитқулов, кафедра бошлиқлари Б. Умрзоқов ва С. Шарипов сўз олиб, комил инсонга хос фазилатлардан бири саналган ватанпарварлик ҳақида тўхталиб ўтишди.

Она юртни эъзозлаш, илм-маърифатли бўлиш, жамиятга наф келтириш, тинчликни асраб-авайлаш Ватанга муҳаббатнинг олий намунаси эканлиги, ёшлар билим чўққиларини эгаллаб, юртимизга сидқидилдан хизмат қилишлари лозимлиги таъкидланди.  

* * *

Академияда таълим олаётган хорижлик курсантлар пойтахтимизда очилган “Жадидлар. Туркистонга мактублар” кўргазмаси билан танишдилар.

Кўргазма мустабид тузум даври, хусусан, ўтган асрнинг 20-йиллари Германияга ўқиш учун борган туркистонлик ёшларнинг қисмати ҳақида ҳикоя қилади.

Мультимедия технологиялари ёрдамида акс эттирилган фотосуратлар, архив материаллари курсантларда улкан таассурот қолдириш билан бирга, кўплаб тарихий маълумотларни тақдим этди.

* * *

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги 39-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Битирувчи синф ўқувчилари иштирок этган тадбир “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш – ҳуқуқий давлатнинг бош мезони” деб номланди. Академия катта ўқитувчиси И. Ҳайдаров ёшларнинг Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақида тушунча бериб, ўқувчиларни қонунга итоаткор бўлишга, интернет орқали кириб келаётган ёт иллатлардан огоҳликка чақирди.

Тадбир давомида “Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзуида викторина ўтказилиб, ўқувчиларнинг билимлари мустаҳкамланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech