Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

10 Июнь 2023, 08:06

906

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш таълим жараёнига замонавий ёндашувларни самарали татбиқ этишни тақозо этади.

ИИВ Академиясининг кундузги таълим йўналишини “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассислиги бўйича тамомлаётган бир гуруҳ курсантлар Жамоат хавфсизлиги университетида ўзаро тажриба алмашиб қайтишди.

Автомобиль тайёргарлик кафедраси томонидан ташкил этилган машғулот давомида “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий қилинаётган янгиликлар, соҳа учун кадрлар тайёрлаш истиқболлари хусусида фикр алмашилиб, таълимдаги ўзига хос ёндашувлар ўрганилди.

* * *

Психологик таъминлаш марказида Қўриқлаш отряди ходимлари учун навбатдаги тренинг ўтказилди.

ИИВнинг “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги буйруқларига биноан ташкил қилинган тренинг давомида ходимларнинг руҳий-ҳиссий ҳолати ўрганилиб, олинган натижалар асосида психологик суҳбат ўтказилди.

* * *

Академиянинг Криминалистик экспертизалар кафедраси профессор-ўқитувчилари бошчичилигида мазкур ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар учун амалий машғулот ташкил қилинди.

Жамоат хавфсизлиги университети ўқув базасида ўтказилган машғулотда курсантлар портлаш билан содир бўлган жойда ашёвий далилларни топиш, уларни қайд қилиш, олиб қўйиш, қадоқлаш ва экспертизага юбориш ҳаракатларини мустақил равишда бажардилар. Машғулот сўнггида профессор-ўқитувчилар томонидан касбий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган тавсиялар берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech