ИИВ Академиясининг Жиноят ҳуқуқи кафедраси томонидан ташкил қилинган давра суҳбати Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланди.
“Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий чоралари” мавзуида ўтган тадбирда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва курсантлар қатнашди.
Мулоқот чоғида коррупциявий жиноятлар, ушбу иллатнинг ривожланиш сабаблари ва шарт-шароитлари, коррупцияга барҳам беришнинг асосий омиллари, мазкур фаолиятга доир халқаро ва миллий қонунчиликнинг муҳим жиҳатлари, бу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик масалалари, мавжуд муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари хусусида фикр-мулоҳаза алмашилди.
Давра суҳбати курсантларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.
* * *
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли ўрта умумтаълим мактабида дюздо бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси Шаҳзодбек Раҳматжонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
ИИВ Академиясининг Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси томонидан ташкил қилинган тадбирда таниқли спортчи ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Ўқувчи ёшлар юртимизда паралимпия спорт турларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ногиронлиги бўлган спортчиларга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик, умидли спортчимизнинг республика ва халқаро майдонларда эришаётган ютуқлари, келажак орзулари ҳақида қизиқарли суҳбат гувоҳи бўлишди.
Тадбир сўнггида спорт устаси шашка бўйича мастер-класс ўтиб, унинг турлари ва қоидалари юзасидан ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
* * *
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Чет тиллари кафедраси ўқитувчиси Дилбар Ҳасанова ИИВ Академиясида интерфаол машғулот ўтказди.
Ёш педагог ходимлар ва тадқиқотчилар қатнашган машғулот давомида инглиз тилида эркин мулоқот қилиш ва ёзиш кўникмалари шакллантирилди. Тажрибали мутахассис тил ўргатишнинг самарали ёндашувларини қўллаган ҳолда мавзунинг долзарб жиҳатларини тушунтириб ўтди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати