Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

08 Май 2023, 09:05

836

“Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колониясида тадбир бўлиб ўтди.

“Уч авлод учрашуви”га ИИВ Академияси магистратурасининг Бошқарув фанлари кафедраси бошлиғи, полковник Баҳромбек Адилов таклиф қилинди. Тадбир давомида шахсий таркиб аъзоларига касб маданияти, ходимларнинг хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқи ва интизомига қўйилган талаблар, доимий равишда билим ва касбий кўникмаларни такомиллаштириб бориш, хизмат интизомига қатъий амал қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

* * *

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси бошлиғи ўринбосари, подполковник Қодирали Саитқулов мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 28 ва 107-сонли ўрта умумтаълим мактабларида ташкил этилган учрашувлар ёш авлоднинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди. Академия вакили мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, айниқса ёшлар билан ишлаш, уларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги тизимли ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзи таълим олган мактаб ўқувчилари билан касбий фаолиятида эришган ютуқларини ўртоқлашди.  

Тадбир якунида ўқувчилар ИИВ Академияси фаолияти акс этган видеороликни  томоша қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech