Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

05 Апрель 2023, 04:04

885

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари қандай аниқланади? Ҳодиса жойини кўздан кечиришда нималарга эътибор қаратиш зарур? Замонавий экспертиза турларидан хабардормисиз?

ФВВ Академияси курсантлари билан “Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси” фанидан ўтказилган маъруза машғулотида бўлажак соҳа вакиллари шу каби саволлар юзасидан зарур билимларга эга бўлишди.

Машғулотни ИИВ Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник И. Ҳайдаров олиб борди. Тажрибали мутахассис ёнғинлар билан боғлиқ бўлган жиноятларни фош этиш мақсадида тайинланадиган криминалистик экспертизалар, уларни ўтказиш тартиби ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маъруза қилди. Машғулот якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

* * *

Жамоат хавфсизлиги университетида “Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳарбий хизматчи (ходим)ларнинг психологик тайёргарлигига замонавий ёндашув: назария ва амалиёт” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Психолог олим ва экспертлар, илмий тадқиқотчилар, таълим муассасаси жамоатчилиги иштирок этган анжуманда мавзунинг илмий ва амалий жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Соҳа вакиллари қатори, ИИВ Академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси доценти, капитан Н. Турғунованинг “Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ходимларнинг мулоқот маданиятини юксалтириш механизмлари” мавзусидаги маърузаси, муҳим йўналишдаги таклиф
ва тавсиялар тадбирнинг долзарблигини оширди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech