Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

04 Ноябрь 2022, 10:11

998

Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт тумани Халқ таълими бўлими, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда ИИВ Академиясининг Тарбиявий-психологик фаолияти кафедраси ҳамкорлигида тумандаги 331-сонли ўрта умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил қилинди.

 “Ўсмир қизларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзуида ўтказилган тадбирда соҳа мутахассислари томонидан маънавий-тарбиявий ҳамда психологик тавсиялар берилди. Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг салбий оқибатларига бағишланган видеоролик ўқувчиларни турли иллатлардан огоҳ бўлишга хизмат қилди.

***

ИИВ Академиясининг Ахборот технологиялари кафедраси томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги 121-сонли ўрта умумтаълим мактаби ҳамда ИИВнинг 1-сонли академик лицейида машғулотлар ўтказилди.

Ёш авлоднинг компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларига оид билимларини мустаҳкамлаш, айниқса интернет тармоғидан оқилона фойдаланиш кўнималарини шакллантириш мақсадида ташкил этилган машғулотларда рақамли технологияларнинг жамият тараққиётидаги аҳамияти атрофлича тушунтириб ўтилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган йўналишлар бўйича мутахассислардан жавоб олишди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech