Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

04 Июнь 2023, 06:06

1267

ИИВ Академиясида юридик фанлар доктори, профессор Сурайё Раҳмонова билан учрашув бўлиб ўтди.

Тажрибали ҳуқуқшунос олима янги таҳрирдаги Конституциямизда мустаҳкамланган айбсизлик презумпциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига батафсил тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, шахс ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги тергов органлари томонидан шахсни мажбурлаш ёки унга ҳар қандай босим ўтказиш каби салбий ҳолатларидан ҳимоя қилади. Айбсизлик презумпсиясининг конституциявий даражада янада кенг доирада мустаҳкамлангани фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиради.

Давра суҳбати конституциявий ислоҳотларнинг муҳим йўналишларига қаратилган фикр-мулоҳазалар, долзарб мавзудаги савол-жавоблар билан давом этди.

* * *

Академия кундузги таълимида “тергов фаолияти” ихтисослик йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантлар учун мулоқот ташкил қилинди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ҳамда Олмазор тумани ИИО ФМБ вакиллари таклиф этилди. Соҳа мутахассислари суд-тергов амалиётида адвокатура институтининг ўрни, тизимни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек ишни судга қадар юритиш босқичида қонун устуворлигини таъминлашда аҳамият қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, соҳа ходимларининг профессионал салоҳияти ва касбий маданиятига қўйилган талаблар ҳақида мулоҳаза юритишди.

* * *

Психологик таъминлаш маркази томонидан саф қисми ходимлари учун тренинг ўтказилди.

Машғулот мулоқот психологиясини ривожлантириш, ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш ва руҳий барқарорликни сақлаш кўникмаларини оширишга йўналтирилди. Тренинг якунида руҳий зўриқишларни бартараф этиш, вербал ва новербал мулоқот ўрнатиш, стрессни енгиш усуллари тушунтириб ўтилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech