Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия хотин-қизлари “Заковат”да беллашди

13 Февраль 2025, 07:02

260

Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан ИИВ академиясида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Билимлар беллашуви турли жабҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларга мотивация улашиш, улар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш, билимли, фаол, ташаббускор хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинди.

Интеллектуал ўйинда кафедра ва бўлимларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳамда кундузги таълим курсантлари қатнашди. Билим, дунёқараш ва зукколикни чархловчи беллашув якунида 13 жамоа орасидан энг топқирлар саралаб олинди.

Шунга кўра, биринчи ўрин саф қисми офицерларига, иккинчи ўрин Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси жамоасига ҳамда учинчи ўрин Маъмурий ҳуқуқ кафедраси жамоасига насиб қилди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech