Таълим муассасасининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбати “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” мавзуига бағишланди.
Тадбирда олим ва профессор-ўқитувчилар сўз олиб, мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепциясининг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Очиқ мулоқот давомида ёш авлоднинг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, уларни мафкуравий таҳдид ва ғоялардан ҳимоя қилиш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш Учинчи Ренессанс пойдеворининг муҳим таянчи эканлиги таъкидланди.
* * *
Академияда Маънавият ва маърифат марказида “Ички ишлар органи ходимининг касб маданияти ва этикаси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир курсант ёшларнинг касбий фазилатларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.
* * *
Академия магистратураси профессори, полковник Шариф Қобилов коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида маъруза қилди.
Интерфаол ёндашувлар асосида ўтказилган машғулотда курсантлар “коррупция” тушунчаси, коррупциявий жиноятларнинг оқибати, ушбу иллатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг йўналишлари ва ички ишлар органи ходимлари олдида турган устувор вазифалар ҳақида кенг тушунчага эга бўлишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати