Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия саҳнасида “Кундузсиз кечалар” спектакли

27 Февраль 2023, 09:02

857

ИИВ Академиясида ўтказилган Маънавият ва маърифат дарсида “Кундузсиз кечалар” спектакли намойиш қилинди.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим асари асосида Ўзбекистон халқ артисти, Бобур халқаро мукофоти соҳиби Муҳаммадали Абдуқундузов томонидан саҳналаштирилган спектаклда ролларни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари ижро этишди.

Тадбир аввалида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан миллий адабиётимизнинг етук намояндалари ҳаёти ва ижодини ўрганиш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда, уларни тарихда ўчмас из қолдирган аждодларимизнинг бой маънавий мероси билан яқиндан таништиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Маърифат адиб Абдулҳамид Чўлпоннинг ҳаёти ва аянчли қисмати, миллатимиз зиёлиларининг истиқлол йўлидаги курашлари, мустабид тузум даври воқеалари ёритилган саҳна асари таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантларида улкан таассурот қолдирди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech