Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан юртимизнинг 15 та шаҳрида “Янги нафас” оммавий югуриш спорт тадбирлари ўтказилди.
Пойтахтимизнинг “Ашхобод” сайлгоҳида Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамкорликда “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида оммавий югуриш марафонини ташкил этди.
Тадбирда Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлари, тизим ходимлари, курсант ва тингловчилар шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси фаол иштирок этдилар.
Марафонда вазирлик академиясининг 2-ўқув курси курсантлари ҳам муносиб иштирок этиб, эркаклар ўртасида 1-ўринни Акмал Салаев, 3-ўринни Файзулло Хабибуллаевлар қўлга киритди.
Тадбир якунида ғолиблар ва фаол иштирокчилар эсдалик нишонлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати