Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия жамоаси учинчи бўлди

09 Март 2024, 06:03

620

Ички ишлар вазирлиги таркибий тузилмаларининг аёл ходималари волейбол мусобақасида беллашдилар.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спорт ва жисмоний тарбияни янада оммалаштириш, ходимларнинг ватанпарварлик руҳини юксалтириш мақсадида ўтказилган мусобақада 8 та жамоа иштирок этди.

Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуаси мезбонлик қилган баҳслар якунида Тошкент шаҳар ИИББ жамоаси биринчи, ИИВ Жазони ижро этиш департаменти жамоаси иккинчи, ИИВ академияси жамоаси учинчи ўрини эгаллади. Совриндорлар диплом, медал ва пул мукофоти билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech