Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги академик лицейида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Сирдарёлик ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда ёшлар таълим-тарбияси йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида сўз борди. Кейинги йилларда ёш авлод вакилларининг пухта билим олиши, ўзи истаган касбни эгаллаши учун қулай имкониятлар яратилгани таъкидланди.
Мулоқот давомида ИИВ академияси кадрлар бўлими ходимлари томонидан ўқув муассасаси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўқувчилар ўқишга кириш имтиҳонлари, абитуриентлар учун яратилган шарт-шароитлар, кундузги таълим бакалавриати ихтисослик йўналишлари, курсантлар билан ташкил этиладиган назарий ва амалий машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар юзасидан тасаввурга эга бўлишди.
Айтиш жоизки, худди шундай тарғиботлар Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги академик лицейларда ҳам ўтказилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати