Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ИИВ Академиясида минифутбол турнирига старт берилди.
Академия бошлиғи кубоги учун ўтказилаётган мазкур турнирда шаҳодатланган ходимлар ва магистратура тингловчиларидан иборат жами 10 та жамоа ғолиблик учун куч синашади.
Ташкилотчиларнинг хабар беришича, ўйинлар 23 октябрга қадар давом этади ва якунда фахрли ўрин соҳиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати