Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия билан танишув

04 Ноябрь 2023, 07:11

899

Юртимизда ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болалигидан касбга йўналтириш, юқори малакали ҳуқуқшунос сифатида тайёрлашнинг самарали тизими йўлга қўйилган.

ИИВ Академиясида 1-сонли идоравий академик лицей ўқувчилари учун ташкил қилинган “очиқ эшиклар куни” айни шу мақсадга қаратилди.  

Тадбир давомида ўқувчилар таълим маскани фаолияти ва у ерда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар. Соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Айниқса саф майдони, буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида йўлга қўйилган ватанпарварлик бурчаклари, қулай имкониятларга эга спорт мажмуаси, ўқув ва амалий машғулот хоналари ўқувчиларнинг алоҳида қизиқишига сабаб бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech