Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академик лицейда тарғибот

08 Январь 2024, 09:01

849

Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли академик лицейида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг ўттиз икки йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, “Тарғиботчилар” гуруҳи фаоллари ҳамда лицей ўқувчилари иштирок этди.

Учрашув “Ватан ҳимояси – шарафли ва муқаддас вазифа” мавзуидаги давра суҳбати билан бошланди. Унда муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган ғоя асосида миллий армиямиз ва Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

 Тадбир давомида академия кадрлар бўлими вакиллари сўзга чиқиб, профессионал кадрлар тайёрлаш мақсадида ички ишлар органлари тизимида йўлга қўйилган узлуксиз таълим жараёнлари, келажагимиз ворислари учун яратилган улкан имкониятлар, академияга ўқишга кириш мезонларига тўхталиб ўтдилар. Лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech