Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академик курсантлар билан мулоқот қилди

16 Ноябрь 2024, 04:11

212

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Profi University” хусусий олий таълим муассасаси ректори, академик Ғайрат Шоумаров билан учрашув бўлиб ўтди.

Профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этган тадбирда Янги Ўзбекистон тараққиётида илм-фаннинг ўрни, инсон ресурсларини ривожлантириш, юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг долзарб талаблари, бу борада белгилаб олинган устувор мақсад ва вазифалар ҳақида сўз борди.

Учрашув меҳмони олий таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши учун яратилаётган кенг имкониятларга тўхталди. Ҳозирги глобаллашув шароитида юртимиз ёшлари фан ва инновация ютуқларидан хабардор бўлишлари, билим, интеллектуал салоҳият бўйича замон билан ҳамнафас бўлишлари кераклиги таъкидланди.

Мулоқот давомида академик олим инсоннинг шахс сифатида шаклланишида психологик билимларнинг аҳамияти, замонавий психология ютуқлари, соҳани тадқиқ қилишнинг илмий-амалий жиҳатлари хусусида мулоҳаза юритди. Кўп йиллик бой тажрибасидан келиб чиқиб мазкур йўналишда таълим олаётган ёшларга тавсиялар берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech