Саховат улашиш халқимизга хос фазилат. Айниқса инсон саломатлигини асраб-авайлаш йўлида қилинган хайрли ишнинг баҳоси чексиз.
Бугун Ички ишлар вазирлиги академиясида донорлик акцияси ўтказилди. “Инсон қадри – азиз, соғлиги – бебаҳо!” шиори остида ташкил қилинган тадбирда соҳа ходимлари ихтиёрий тарзда фаол иштирок этдилар.
Республика қон қуйиш маркази ходимларининг айтишича, қон олиш жараёни сатинария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Осойишталик посбонларининг эзгу ишда ташаббус кўрсатаётгани халқимиз сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса оғир хасталикка чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати