Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

АКАДЕМИЯ БОШЛИҒИ БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

26 Июнь 2022, 07:06

1721

23 июнь куни Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хатамов ўқув даргоҳини тамомлаётган битирувчи курс вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тадбир аввалида халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқелик бўлаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ёшларга атрофлича етказилди. Академия бошлиғи халқимиз хоҳиш-иродаси ва орзу-истаклари асосида Бош қомусимизга киритилаётган барча ўзгаришлар замирида, энг аввало, “Инсон қадри учун” деган улуғвор ғоя мужассам экани, шу боис мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган барча ёшларимиз Конституцияни такомиллаштиришда фаол қатнашиши лозимлигини айтди.

Очиқ мулоқотда изчил ислоҳотлар жараёнида янги авлод ички ишлар органи ходимлари зиммасидаги устувор мақсад ва вазифалар ҳақида фикр алмашилди. Таълим маскани раҳбари сўнгги йилларда тизим фаолияти тубдан ислоҳ қилингани, соҳани халқ манфаатларига хизмат қиладиган профессионал тузилмага айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилганини эътироф этди. Туб ислоҳотлар даврида соҳа учун кадрлар тайёрлаш, ходимларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш, айниқса хизмат ва яшаш шароитини замон талаблари даражасида йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилгани айтилди.

Академия бошлиғи давлатимиз томонидан яратилаётган улкан имконият ва шарт-шароитларга қарамасдан, айрим ёш ходимларнинг салбий иллатларга қўл уриб, тизим шаънига путур етказаётганини аниқ мисоллар билан келтириб ўтди. Ўқишни тамомлаш арафасида турган курсантлар бу каби салбий ҳолатлардан огоҳ бўлиб, касб машаққатини мардонавор енгиб ўтишлари, ички ишлар органи ходими номига ҳар томонлама муносиб бўлиб, зиммаларидаги юксак ишончни шараф билан уддалашлари лозимлиги таъкидланди.

 Тадбир якунида Академияни аъло баҳоларга битирган бир гуруҳ курсантлар Отабек Ҳасановнинг “Лидерлар китоби” рисоласи билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech