Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Аждодлар мероси билимдонлари

09 Май 2024, 07:05

880

Ички ишлар вазирлиги академиясида “Аждодлар мероси билимдони” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир ички ишлар вазирининг фармойиши асосида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинди. Унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган идоравий академик лицейлар ўқувчилари иштирок этди.

Кўрик-танлов “савол-жавоб”, “тест синови” ва “эркин мавзу” шартларидан иборат бўлди. Иштирокчилар Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари буюк аждодларимизга нечоғлик муносиб ворис эканликларини намоён этдилар.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин Ички ишлар вазирлигининг Фарғона вилоятидаги академик лицейи ўқувчиси Муҳаммадфозил Исмоиловга, иккинчи ўрин Андижон вилояти академик лицейи ўқувчиси Ойжамол Абдукаримовага, учинчи ўрин Самарқанд вилояти академик лицейи ўқувчиси Бекжон Зайниевга насиб қилди. Бундан ташқари, Аваз Акрамов “Энг яхши китобхон”, Санжар Қосимов “Энг яхши билимдон”, Барно Тўраева “Энг яхши маҳоратли ижодкор” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.

Айтиш жоизки, мазкур кўрик-танлов академия миёсида ҳам ўтказилиб, унда кундузги таълим курсантлари фаол иштирок этишди. Икки босқич якунларига кўра, Камронбек Исмоилов биринчи, Сайдулла Эргашов иккинчи, Нурмуҳаммад Бурхониддинов учинчи ўринни эгаллаган бўлса. Беҳруз Ҳошимов, Сардорбек Раҳимберганов, Иброҳим Содиқбоевлар турли номинациялар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech