Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Аҳоли муаммоларини ўрганиш криминоген вазиятнинг муҳим омили

11 Феврал 2026, 22:19

38

ИИВ академияси бошлиғи пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Аҳиллик” маҳалласида бўлиб, хавфсиз муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Дастлаб маҳалланинг криминоген вазияти ҳудудга бириктирилган масъуллар, “маҳалла еттилиги” ходимлари ва академия вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Жиноятчиликни жиловлаш бўйича самарали тизим йўлга қўйилганига қарамай, маҳалла уч йилдан буён “қизил” тоифада қолаётгани, жорий йилда бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан яхшилаш, аҳоли учун жиноятдан холи муҳит яратиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг академия бошлиғи жорий йил бошидан шу кунга қадар қилинган амалий чора-тадбирлар билан танишди. Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида маҳалла ҳудудида 3 та “жиноят ўчоғи”, 7 та ҳуқуқбузарлик содир этилиш хавфи юқори бўлган овлоқ жой аниқланган. Хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида ҳудудларга 20 га яқин замонавий камера, 3 та ташвиш тугмаси ўрнатилган.

Кўп қаватли уйларнинг кириш-чиқиш эшигига 15 та домофон қўйилиб, кўча ва йўлаклар қўшимча ёритувчи чироқлар билан таъминланган. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида 3 та қўшимча патруллик йўналишлари ташкил қилиниб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва профилактик тадбирларга академия курсантлари ҳам жалб қилинган.

Мулоқот чоғида оила-турмуш доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар, ижтимоий профилактика ва бандлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Маҳалладаги муаммоларни илмий ёндашувлар асосида тизимли ўрганиб бориш орқали ҳар бир масаланинг ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, чораклик “йўл харита” орқали уларнинг ижросини таъминлаш, жиноятчиликни кескин камайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ўрганишлар якунида Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тўғрисидаги қарори асосида қатор вазифалар белгилаб олинди. “Маҳалла еттилиги”нинг масъулиятини ошириш, фаолиятини янада кучайтириш, аҳоли ўртасида профилактик ва тарғибот тардбирларини мунтазам ташкил этиш, ёшларда жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлиги айтиб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech