Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни

25 Октябрь 2022, 12:10

2221

Ички ишлар вазирлиги академияси саф майдонида ўтказилган тантанали тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.

Таълим муассасаси раҳбари, полковник Рустам Хатамов курсантларни байрам муносабати билан муборакбод этиб, мамлакатимиз ички ишлар органларининг шонли тарихи, айниқса сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталди. 

Эътироф этилганидек, ички ишлар органларининг халқчиллигини таъминлашга қаратилган самарали механизмлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Изчил ислоҳотлар даврида тизимни аҳолига янада яқинлаштириш орқали фуқароларни ташвишга солаётган муаммо ва масалаларни жойида ҳал этиш, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилди.

 Академия бошлиғи ички ишлар органлари фаолиятининг устувор йўналишларига тўхталиб, тизим учун замон талабларига мос кадрлар тайёрлаш жараёнлари тубдан ислоҳ қилинганини таъкидлади.

– 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб таълим тизими мутлақо янги босқичга чиқди. Академиянинг илмий-педагогик салоҳиятини юксалтириш, инновацион таълимни йўлга қўйиш, ўқув жараёнини амалиёт билан узвий боғлаш, айниқса хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганишга кенг йўл очилгани кадрлар тайёрлаш самарадорлигига хизмат қилмоқда. Бугунги давр курсантларимизнинг ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари, касбий ҳамда жанговар-жисмоний тайёргарлигини янада кучайтиришни тақозо этмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек, “мақсадимиз – Янги Ўзбекистон ёшларини дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр баркамол шахслар сифатида вояга етказиш”, – деди Академия бошлиғи.

Тадбир якунида ўқув йили давомида ўзини ижобий томондан намоён этиб, фанларни ўзлаштиришда ҳамда жамоат тадбирларида намуна кўрсатган курсантлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек бир гуруҳ ёшларнинг ота-оналарига Академия бошлиғининг миннатдорлик мактублари юборилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech