Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

25 нафар ўқитувчи малакасини оширди

17 Октябрь 2023, 03:10

681

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил қилинди.

“Интерфаол усулларда машғулотлар ўтказишнинг замонавий технологиялари” мавзусига бағишланган ўқув курсига ИИВ Академиясининг ихтисослик ва юридик кафедраларидан 25 нафар ўқитувчи жалб қилинди.

 Тажрибали мутахассислар томонидан замонавий таълимда кенг қўлланилаётган метод ва ёндашувлар, ўқитиш технологиялари, уларнинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари, педагогик фаолият самарадорлигини ошириш омиллари, тайм-менежментдан унумли фойдаланиш каби муҳим йўналишларда машғулотлар олиб борилди. 

Малака ошириш курси якунида ўзлаштирилган билим ва кўникмалар юзасидан фикр алмашилиб, ўқитувчиларга сертификат топширилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech