Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

21 феврал – Халқаро она тили куни

20 Февраль 2023, 07:02

1057

Сана муносабати билан ИИВ Академиясида “Тил халқнинг борлиғини акс эттирувчи кўзгудир” мавзуидаги маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда “Она тили миллат ғурури”, “Сўз – буюк қадрият, тил – абадият!”, “Тил халқнинг борлиғини акс эттирувчи кўзгудир”, “Дунё халқлари тилининг ўзига хослиги”, “Тилнинг яширин имкониятлари”, “Она тили – миллат руҳи, ор-номуси” мавзуларида чиқишлар қилинди.

Жамиятнинг маънавий қиёфасини шакллантириш, айниқса ёш авлодни бакамол вояга етказиш, уларга муносиб таълим-тарбия беришда она тили беқиёс ўрин эгаллаши, миллат руҳияти ва тафаккурининг мустаҳкам ўзаги бўлган давлат тилига эътибор Ватанга садоқатнинг олий намунаси эканлиги таъкидланди.

Тилшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этган тадбирда Халқаро она тили кунининг аҳамияти, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш йўлида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар, тилшунослик соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech