Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан пойтахтимиздаги “HUMO ARENA” спорт мажмуаси ҳудудида марафон югуриш мусобақаси ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси доирасида оммавий спорт тадбирларини янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган тадбир вазирлик марказий аппарати ҳамда Тошкент шаҳар ИИББдан жами 2000 нафар иштирокчини қамраб олди. Мусобақада Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ҳам фаол қатнашганини эътироф этиш жоиз.
Марафончилар стартдан финишга қадар 3 минг метр масофани босиб ўтишди. Якуний натижаларга кўра, қизлар ўртасида курсантларимиздан Нафосат Собирова 1-ўринни, Зилола Тошпўлатова 2-ўринни ва Малика Ўрмонова 3-ўринни эгаллади. Ўғил болалар ўртасидаги мусобақада эса Акмал Салаев ва Фазлиддин Ҳабибуллаевга шоҳсупанинг дастлабки икки ўрни насиб қилди.
Тақдирлаш маросимида Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов иштирок этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати