Вақт ўтгани сайин ўз қийматини йўқотмайдиган хазина – бу китоб. Уни қадрлаш, мағзини уқиш, илмга интилиш эса маънавий комилликка етаклайди.
Юртимизда ёшларнинг китобхонлик савиясини ўстириш, китобга бўлган қизиқишини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу борада турли китоб ярмаркаларининг ташкил этилаётгани ёшлар талабини ўрганган ҳолда уларнинг маънавий эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.
ИИВ Академиясида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр ярмарка ҳам ходим ва тингловчи-курсантлар учун айни муддао бўлди. Унда пойтахтимиздаги қатор нашриётларда чоп этилган турли мазмундаги китоблар савдога қўйилди. Нисбатан арзонлаштирилган нархларда ташкил этилган ярмарка давомида 2 мингга яқин адабиёт харид қилинди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, сайёр китоб ярмаркалари ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш баробарида, ходимларга қўшимча қулайликлар яратмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати