Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“102” тизими қандай ишлайди?

14 Сентябрь 2024, 04:09

243

ИИВ академиясида ўтказилган амалий машғулотда ички ишлар органларига жорий қилинган мазкур тизимнинг ишлаш тартиби батафсил тушунтириб ўтилди.

Тадбирда вазирлик Ташкилий департаменти вакиллари, Тергов-криминалистика факультети ҳамда Тергов фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари, кундузги таълим курсантлари иштирок этди.

Тажрибали амалиётчи ходимлар томонидан ички ишлар органлари фаолиятига жорий қилинаётган замонавий технологиялар, хусусан, “102” тизимининг ишлаш тартиби ва афзалликлари, “Call-марказ”лар орқали келиб тушаётган мурожаатлар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Департамент вакилларининг таъкидлашича, “102” тизими замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва геоахборот тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, ягона кластер ҳамда платформага бирлаштирилган.

Тизим орқали нафақат ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тўғрисида хабарлар, балки кўмакка муҳтож шахсларнинг мурожаати ҳам қабул қилинади. Бундай вазиятда хабарлар манзил бўйича профилактика инспекторларига етказилади ва фуқароларга зарурий ёрдам кўрсатилади. Жорий йилнинг саккиз ойи давомида “Call-марказ”ларга 2 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Кўргазмали тақдимот тарзида ўтган машғулот давомида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, амалий кўникмаларини бойитдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech