Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Стратегия – тараққиётимиз кафолати

14 Октябрь 2023, 08:10

651

ИИВ Академиясида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор мақсад ва вазифаларига бағишланган тадбир ўтказилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони асосида қабул қилинган мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, стратегияда 5 устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад баён қиланган. Барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатимиз суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш унинг асосий ғояларидир.

Тадбирда стратегияни ҳаётга изчил ва сифатли татбиқ этиш, айни жараёнда аҳоли фикрини ўрганиш ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Устувор мақсад ва вазифалар мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиши эътироф этилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech