Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Рақамли технологиялар тараққиётга етаклайди

26 Май 2022, 08:05

727

Ички ишлар вазирлиги қошидаги 1-сонли академик лицейда ўтказилган тадбир “Ички ишлар органлари фаолиятида рақамли технологияларнинг ўрни ва имкониятлари” мавзуига бағишланди.

Академиянинг Ахборот технологиялари кафедраси томонидан ўтказилган тадбирда ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришда рақамли технологияларнинг ўрни, мазкур соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, тизимда қўлланилаётган ёндашувлар, ахборот технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланишнинг аҳамияти, инновацион таълимнинг афзалликлари батафсил тушунтирилди.

Тадбир давомида академик лицей ўқувчилари томонидан яратилган дастурлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Ўқувчилар ўз ижод маҳсулларининг вазифаси, имкониятлари ва истиқболдаги режаларини ҳавола этиб беришди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech