ИИВ Академиясида Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда суратга олинган “Офицер 55” фильми ижодкорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Фильм ички ишлар органи ходимларининг машаққатли хизмат фаолияти, касбига эътиқоди ва матонати ҳақида ҳикоя қилади. Ўн қисмдан иборат картинада жиноятчиликнинг жирканч қиёфаси, жамиятни ёвуз иллатлардан халос этишда соҳа ходимларининг ўрни, тинчлик ва осойишталикни сақлаш нечоғлик машаққатли экани ёрқин сюжетлар орқали ёритиб берилган. Режиссёр Рустам Мелиев бошчилик қилган жамоада ролларни Эркин Бозоров, Аброр Йўлдошев, Нигина Анорбоева, Жамшид Асадов, шунингдек россиялик таниқли актёр Антон Пахомов ижро этган.
Фильмнинг яралиш ғояси, суратга олиш ишлари, мураккаб съёмкалар, дубляж ва бошқа ижодий жараёнлар ҳақида сўз борган учрашув курсантлар учун мароқли ўтди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати